Жамият

“Ўзбекнефтгаз” ва CНПC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди

Administrator19 соат олдин20 кўришлар
“Ўзбекнефтгаз” ва CНПC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди

“М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш ишларида янги босқич бошланиши мумкин. Лойиҳа доирасида қутқарув қудуқларини бурғилаш режалаштирилган. Бу масала “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой миллий нефт-газ корпорацияси — CНПC раҳбарлари учрашувида алоҳида муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ҳамда CНПC президенти Чжоу Синхуай бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар ўтказилди.

Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш бўлди. Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида қутқарув қудуқларини бурғилаш ишлари режалаштирилмоқда.

Бу йўналишда CНПC таркибидаги компанияларнинг технологик ва техник имкониятларидан фойдаланиш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Музокараларда, шунингдек, нефт-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, бурғилаш, геология-қидирув ва сейсмик тадқиқотлар, конларнинг газ бериш самарадорлигини ошириш ҳамда соҳани рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар ички бозорни ёқилғи билан барқарор таъминлаш учун нефт маҳсулотларини етказиб бериш манбаларини диверсификация қилиш ва узоқ муддатли етказиб бериш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ҳам фикр алмашди.

Шунингдек, Тошкентда CНПCнинг доимий ваколатхонасини ташкил этиш, қўшма лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва нефт-газ соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув якунида томонлар “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш билан бир қаторда, нефт-газ соҳасидаги бошқа қўшма лойиҳаларни ҳам жадаллаштиришга тайёр эканини билдирган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

“Ўзбекнефтгаз” ва CНПC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди | Effect.uz