Жамият

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва ФҲДЁдан ўтмасдан диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун жарималар оширилди

Administrator15-октябр, 2026, 14:3185 кўришлар
Ўзбекистонда эрта никоҳ ва ФҲДЁдан ўтмасдан диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун жарималар оширилди

Президент никоҳ ёши ва никоҳ тузиш тартиби тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазоларни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Янги нормалар 14-октабрдан кучга кирди.

Эндиликда жарималар қуйидагича белгиланади:

Вояга етмаган шахс билан амалда никоҳ муносабатларига киришганлик учун — 4,4 млн сўмдан 6,6 млн сўмгача. Илгари жарима 2,2 млн сўмдан 4,4 млн сўмгача эди.

Вояга етмаган шахсни никоҳ ёшига етмасдан турмушга бериш ёки уйлантириш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга 8,8 млн сўмдан 11 млн сўмгача жарима солинади. Илгари бу миқдор 3,08 млн сўмдан 6,6 млн сўмгача бўлган.

Никоҳни давлат рўйхатидан ўтказмасдан диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун 13,2 млн сўмдан 22 млн сўмгача жарима белгиланади. Бу, жумладан, маросимда вояга етмаган шахс иштирок этган ҳолатларга ҳам тааллуқли. Илгари жарима 6,6 млн сўмдан 13,2 млн сўмгача эди.

Шунингдек, ноқонуний никоҳлар ҳақида хабар берган шахсларга белгиланган шартларга риоя қилинган тақдирда, ундирилган жариманинг 15 фоизигача миқдорда мукофот берилиши назарда тутилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва ФҲДЁдан ўтмасдан диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун жарималар оширилди | Effect.uz