Жамият

Наманганда 6-синф ўқувчисини зўрлаган 53 ёшли ўқитувчи ҳибсга олинди

Abror Eshonxonov30-март, 2026, 14:55418 кўришлар
Наманганда 6-синф ўқувчисини зўрлаган 53 ёшли ўқитувчи ҳибсга олинди

Наманган вилоятида 53 ёшли ўқитувчи 6-синф ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланиб қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 2026-йил 28-март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д туман ИИБ га мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди О.О (2013-йилда туғилган қиз бола) тумандаги умумтаълим мактаби 6-синфда ўқиши, мазкур мактабнинг ўқитувчиси Т.Ш (1973-йилда туғилган эркак) унинг фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи Т.Ш процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида болага қарши содир этилган жиноят иши юритуви ҳамда жабрланувчи-боланинг процессуал ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, - дейилади хабарда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Наманганда 6-синф ўқувчисини зўрлаган 53 ёшли ўқитувчи ҳибсга олинди | Effect.uz