Ижтимоий тармоқларда “Ентер Энгинееринг Пте. Лтд.” компанияси ишчиларига ойлик маош берилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, келиб тушган мурожаатлар асосида Давлат меҳнат инспексияси томонидан компания ва унга алоқадор корхоналар фаолияти юзасидан текширувлар ўтказилмоқда.
Жорий йилда Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 11 та обектда фаолият юритувчи 34 та корхонада иш ҳақи қарздорлигини ундириш чоралари кўрилган.
Текширувлар натижасида 12 754 нафар ходимга иш ҳақи ундириб берилгани маълум қилинди.
Ҳозирда текширувлар давом этмоқда. Ҳозирги кунда текширишлар давом эттирилмоқда ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилмоқда.




