Жамият

Дўрмон йўлида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори оиласи нега ёрдамсиз қолди?

Administrator29-сентябр, 2026, 13:2158 кўришлар

Дўрмон йўлида ҳалок бўлган ЙПХ инспекторининг рафиқаси ЭФФЕCТ.УЗъга мурожаат қилди.&нбсп;Жорий йил 16-июл куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспекторлари иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори воқеа жойида, у билан тўқнашган “Оних” ҳайдовчиси эса бир неча кундан сўнг шифохонада вафот этган.

Марҳум инспекторнинг рафиқаси таҳририятга мурожаат қилиб, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимнинг оиласига қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ва тўловлар ҳануз амалга оширилмаганини билдирди.

Унинг айтишича, марҳумдан икки нафар вояга етмаган фарзанд қолган. Бироқ ҳозирга қадар уларга ижтимоий нафақа тайинланмаган, оилага бир марталик моддий ёрдам ёки бошқа тўловлар ҳам берилмаган.

ЙТҲ қандай содир бўлган?

16-июл куни соат тахминан 18:30 да уч нафар ЙПХ инспектори Дўрмон йўли кўчасида патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган вақтда Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган “Оних” русумли автомобил билан тўқнашган.

Марҳум инспекторнинг рафиқаси юқори турувчи органларга мурожаат қилиб, оиланинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари таъминланишини сўраган.

Мурожаатда марҳум ходимнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатда унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни кетаётгани ва жиноят иши доирасида унинг хатти-ҳаракатлари текширилаётгани ҳам қайд этилган.

ИИВ: аввал ҳуқуқий баҳо берилади

ЭФФЕCТ.УЗ ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди.

Унинг билдиришича, ижтимоий масалалар ЙТҲга ҳуқуқий баҳо берилганидан кейин ҳал этилади.

“Ҳар қандай вазиятда биринчи навбатда ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Келиб чиққан оқибатга асосланиб, кейинги ижтимоий масалалар ҳал этилади”, — деди ИИВ матбуот котиби.

Шунингдек, у тегишли тергов органининг ёзма муносабатини олишни тавсия қилган. Бироқ таҳририятга маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давом этаётгани сабабли ваколатли орган ҳозирча жараён юзасидан муносабат билдиришни мақбул деб ҳисобламаган.

Кортеж ҳақидаги хабарлар ҳам рад этилган

ЙТҲдан сўнг ижтимоий тармоқларда мотоциклда ҳаракатланган ЙПХ инспекторлари Президент кортежини кузатиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўша вақтда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу маълумотларни рад этган.

Ҳозирда ЙТҲ юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шу сабабли ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари, иштирокчилар ҳаракатларига бериладиган ҳуқуқий баҳо ҳамда марҳум ходим оиласига тегишли ижтимоий тўловлар масаласи бўйича якуний хулоса ҳозирча эълон қилинмаган.

ЭФФЕCТ.УЗ мазкур ҳолатни кузатиб боради ва янги маълумотлар олинса, тақдим этади.

Комила Қобилова

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Дўрмон йўлида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори оиласи нега ёрдамсиз қолди? | Effect.uz