Жамият

Бухородаги заправкалардан бирида бензин кам қуйилгани аниқланди

Administrator25-март, 2026, 18:45167 кўришлар
Бухородаги заправкалардан бирида бензин кам қуйилгани аниқланди

Бухоро вилояти Пешку туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида бензин кам қуйилгани бўйича мурожаат ўз тасдиғини топди.

Маълум қилинишича, фуқаро Ш. Муродов (исми ўзгартирилган) ўз автомобилига ёқилғи қуйиш жараёнида колонка кўрсаткичига нисбатан кам бензин берилганини билдириб, ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат асосида Техник жиҳатдан тартибга солиш инспексиясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан текширув ўтказилган.

Назорат тадбири давомида Пешку туманида фаолият юритувчи “П.А.П” хусусий корхонасига қарашли АИ-92 маркали ёқилғи қуйиш шохобчасида ўрнатилган “ТЕХНО УЗ” русумли ускунада ёқилғи бериш миқдори белгиланган меъёрдан кам экани аниқланган.

Шунингдек, корхонада фойдаланилаётган 6 та ўлчаш воситаси метрологик текширувдан ўтказилмагани маълум бўлган.

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.

Қўшимча

Истеъмолчилар сифациз ёки шубҳали маҳсулотларга дуч келган тақдирда, Техник жиҳатдан тартибга солиш инспексиясининг 1880 қисқа рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бухородаги заправкалардан бирида бензин кам қуйилгани аниқланди | Effect.uz