Жамият

Бухорода 60 оила уйсиз қолиш арафасида

Administrator5-апрел, 2026, 19:11678 кўришлар

Пул тўланган, уй қурилган — аммо яшашга рухсат йўқ. 60 оиланинг тақдири суд қарорлари ортидан мавҳум бўлиб турибди.

Бухоро вилоятида 60 нафар оилага тегишли кўп қаватли уй атрофидаги можаро ҳал этилмаган. Маълум қилинишича, Қоровулбозор тумани судида 2026-йил 25-феврал куни мазкур иш кўриб чиқилиб, уй эгалари тақдири муҳокама қилинган.

Фуқаролар ушбу уйдан хонадонларни 2021-йилда харид қилган. Лойиҳага кўра, бино 2022-йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ қурилиш ишлари турли сабабларга кўра кечиккан.

Шунга қарамай, аксарият харидорлар тўловларни тўлиқ амалга оширган. Кейинчалик эса қурилишнинг қолган қисми ҳам фуқароларнинг ўз маблағлари ҳисобидан якунланиб, бино деярли тайёр ҳолатга келтирилган.

Бироқ суд томонидан уй расман фойдаланишга топширилмагани сабаб, уни ауксионга чиқариш масаласи кўтарилган. Бу эса хонадон эгалари норозилигига сабаб бўлмоқда.

Фуқароларнинг таъкидлашича, уй қурилиши ва уни якунлаш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Айрим фуқаролар эса барча мол-мулкини сотиб, ушбу уйга сармоя киритган.

Ҳозирда уй суд қарори билан тақиқлангани боис фойдаланишга топширилмаяпти. Фуқаролар бу ҳолатни зиддиятли деб баҳолаб, мутасадди ташкилотлардан масалага аниқлик киритиш ва адолатли ечим топишни талаб қилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бухорода 60 оила уйсиз қолиш арафасида | Effect.uz