Жамият

1-мартдан газ нархи оширилмаслиги айтилди

Administrator4-март, 2026, 03:1476 кўришлар
1-мартдан газ нархи оширилмаслиги айтилди

Расмий маълумотга кўра, 1-мартдан табиий газ нархи оширилгани йўқ. Тўловлар аввалги тариф асосида амалга оширилади.

1-мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий (базавий) меъёр ўзгарди.
Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга — 100 куб метрдан 500 куб метргача оширилган эди.
Ноябр — феврал ойларида: ҳар ой учун 500 куб метргача базавий меъёр амал қилади.

Март — октябр ойларида: ҳар ой учун 100 куб метргача базавий меъёр белгиланади.
Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябр — феврал ойларида амал қилади.
Демак, 1-мартдан 31-октябргача ҳар ой учун 100 куб метргача базавий меъёр қўлланади.

Шу боис, “газ нархи ошди” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

1-мартдан газ нархи оширилмаслиги айтилди | Effect.uz