Клублар бош мураббийлари учун белгиланган “кийиниш тартиби” бекор қилинди

Янги раҳбарият ишга киришди.

Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи барча клублар бош мураббийлари учун белгиланган “кийиниш тартиби” (“дресс-код”) бекор қилинди. Жаҳон футболини кузатиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, миллий чемпионатимиз иштирокчи клублари мураббийларига расмий галстук тақиш мажбурияти бекор қилинади. Ундан ташқари, ўйин давомида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, клубнинг расмий спорт экипировкасида бўлишга ҳам рухсат этилади. 

Қайд этиб ўтиш жоиз, 15 июн куни “Бунёдкор” жамоасининг бош мураббийи ПФЛни танқид остига олган эди ва янги раҳбариятдан кийиниш тартиби олиб ташланишига умид билдирган эди. “Янги раҳбарият келганидан хурсандман. Улар билан футбол тилида гаплашамиз. Аввал ҳозирги ҳароратда ҳам бўйинбоғ тақиб юришимиз керак эди. Хатто Президентлар ҳам саммитга бўйинбоғсиз боришди”,- дейди Абрамов.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас