Сиёсат

Яқин Шарқдан 14 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Administrator7-март, 2026, 15:5094 кўришлар
Яқин Шарқдан 14 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар — Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилган шароитда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, 28-февралдан 7-март соат 10:00 ҳолатига кўра Мадина ва Жидда аеропортларидан амалга оширилган 63 та рейс орқали 13 543 нафар, Дубайдан эса 9 та рейс билан 1 401 нафар ўзбекистонлик олиб келинган.

Шунингдек, хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилган рейслар орқали ҳам юзлаб йўловчилар Ўзбекистонга қайтарилган.

Айни пайтда Қатарда қолган фуқароларни Саудиянинг Риёз аеропорти орқали эвакуация қилиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, эвакуация қилинган фуқароларнинг қарийб 95 фоизи турпакетлар асосида Яқин Шарққа сафар қилган.

Транспорт вазирлиги айрим туроператор ва агентлар ўз мижозларини ташлаб кетиш ҳолатлари кузатилаётганини қайд этди ҳамда барча туркомпанияларни форс-мажор ҳолатларида ҳам мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Ҳозирда авиаташувларни ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Яқин Шарқдан 14 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди | Effect.uz