АҚШ президенти Доналд Трамп Яқин Шарқ тарихидаги энг кучли бомбардимонлардан бири амалга оширилганини билдирди.
Унинг айтишича, АҚШ Марказий қўмондонлиги Форс кўрфазида жойлашган Харк оролидаги барча ҳарбий обектларга кучли зарбалар берган. Мазкур орол Эрон нефт маҳсулотларининг тахминан 90 фоизи экспорт қилинадиган стратегик порт ҳисобланади.
“Қуролларимиз дунёда мавжуд бўлган энг кучли ва мукаммал қуроллардир. Бироқ мен одоб-ахлоқ нуқтайи назаридан оролдаги нефт инфратузилмасини йўқ қилмасликка қарор қилдим.
Агар Эрон ёки бошқа бирор давлат Ормуз бўғози орқали кемаларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатига тўсқинлик қилса, мен бу қарорни дарҳол қайта кўриб чиқаман”, — деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, Эрон ўз ҳудудидаги обектларни ҳимоя қилишга қодир эмас.
“Ерон биз нишонга олмоқчи бўлган обектларни ҳимоя қила олмайди — улар бунинг олдини олишга қодир эмас. Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди. Эрон армияси ва ушбу режимга алоқадор барча шахслар учун қуролни ташлаб, мамлакатда қолган нарсаларни сақлаб қолиш оқилона қарор бўларди”, — деди у.




