Баёнотда Исроил ҳаво кучлари қўмондони жойлашган обект ҳам нишонга олингани ва ҳужумда “Хайбер” ўрта масофали баллистик ракеталари қўллангани айтилган.
Бироқ Исроил мудофаа армияси (САХАЛ) мазкур маълумотларни рад этиб, бундай хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Исроил томони Нетаняху қароргоҳига зарба берилгани ҳақидаги даъволарни тасдиқламади.
Бош вазир эса ўзи ҳақидаги турли хабарлар фонида омма олдида кўриниш берди.
“Мен эронликлар Европани нишонга олишини айтгандим. Шундай ҳам бўлди”, деди Исроил бош вазири Эроннинг Кипрга берган зарбасини назарда тутиб.
САХАЛ вакили Анна Уколованинг билдиришича, Эрон ҳудудидан ракета учирилгани аниқланган, шундан сўнг ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилган ва айрим ҳудудларда тўхтатувчи тизимлар фаоллаштирилган.
ОАВ маълумотларига кўра, ракеталардан бири Исроил жанубидаги Беъер-Шева шаҳрига тушган.
Портлаш оқибатида турар-жой биноларига зарар етган ва ўн киши жароҳат олган.
У ўлмаган — Нетаняху тирик эканлиги айтилди
Administrator4-март, 2026, 03:1193 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жаҳон
Америкалик йигит ЧатГПТ лойиҳалаган ҳақиқий ўқ отувчи тўппончани 3Д-принтерда чоп этди
15 соат олдин27

Жаҳон
Рим папаси Путинга қўнғироқ қилди
17-октябр, 2026, 13:3763

Жаҳон
Россияда мигрантлар оммавий текширилди
17-октябр, 2026, 13:0032

Жаҳон
Туркиядаги ўзбекистонликлар ноқулай об-ҳаво сабаб огоҳлантирилди
15-октябр, 2026, 12:3921