Шундан сўнг, ЭФФЕCТ.УЗ мухбирлари воқеани жойига чиқиб ўрганишди, Исмоил Шоюсупов хонадони атрофидаги ҳолат кўздан кечирилди ва кузатув камераларида қайд этилган видеотасвирлар таҳлил қилинди.
Тасвирларда ниқобли шахслар уй дарвозаси ва ташқи қисмига олов ёқилган бутилкаларни ташлагани кўринади. Оқибатда қисқа муддатли ёнғин юзага келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинмоқда. Тегишли идораларнинг расмий муносабати кутилмоқда.



