Ўзбекистон

Тошкентда аёл қўғирчоқ ичига гашиш яшириб олиб кетаётганликда гумонланиб қўлга олинди

Administrator19-октябр, 2026, 12:3243 кўришлар
Тошкентда аёл қўғирчоқ ичига гашиш яшириб олиб кетаётганликда гумонланиб қўлга олинди

Бектемир туманида Нехиа 3 йўловчиси қўғирчоқ ичида 1 килога яқин гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётгани аниқланди. Ушбу моддани Фарғонадан сотиш мақсадида олиб келишда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳри Бектемир туманида ичига гашиш гиёҳвандлик моддаси яширилган ўйинчоқни олиб кетаётган аёл ушланди, - дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ. Маълум қилинишича, ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Нурафшон шаҳри ИИБ ходимлари интернет тармоғидаги маълумотлар асосида тезкор-қидирув тадбири ўтказган.

Жараёнда Бектемир тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Нехиа 3 автомобил тўхтатилиб текширилган. Текширув давомида машина йўловчиси — 56 ёшли Г. А. исмли аёлнинг буюмлари орасидаги болалар қўғирчоғи ходимлар эътиборини тортиб, унинг оғирлиги шубҳа уйғотган. Ўйинчоқ ичи кўздан кечирилганда, унга 8 дона 100−150 граммдан алоҳида қадоқланган, ўткир ҳидли тўқ жигарранг гашиш моддаси яширилгани аниқланган.

Дастлабки суриштирувга кўра, аёл ушбу гиёҳвандлик воситаларини Фарғона вилоятидан сотиб олиб, Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келаётган бўлган. Нехиа 3 ҳайдовчиси эса Яндех хизмати орқали таксилик билан шуғуллангани ва йўловчи аёлни биринчи марта кўриб тургани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гиёҳвандлик моддаларининг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИББ Ўзбекистон қонунчилигига кўра, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилганини эслатди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда аёл қўғирчоқ ичига гашиш яшириб олиб кетаётганликда гумонланиб қўлга олинди | Effect.uz