ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 26 ёшли шахс 2019-йилда Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотига сафига қўшилган.
У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, террористик ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга кўмаклашган.
2021-2025-йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилиб, натижада катта миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлган.
Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 155³-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, у ўзининг қабиҳ ишларига ўзининг 60 ёшли отасини ҳам жалб қилган.
Хусусан, 2022-2025-йиллар давомида ота “БИНАНCЕ” халқаро крипто-биржаси орқали жами 13 597 УСДТ крипто-валютасини юборган.
Таъкидланишича, ота муқаддам диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги учун 2019-йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, ЖКнинг 244¹-моддасига асосан 5-йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ эса Бухоро шаҳар судининг ажрими билан, у шартли равишда озод қилинган.
Лекин, у давлат томонидан ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан яна эски ишини давом эттирган. Натижа ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ҳаракатларига чек қўйилиб, жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан эркак ЖКнинг 155³-моддаси 2-қисми “а” банди ва 278⁸-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10-йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Унинг 1999-й.т. ўғли эса ЖКнинг 244¹, 244², 155², 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Террор таъсирида пароканда бўлган оила
Administrator4-март, 2026, 02:5980 кўришлар
Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
19 соат олдин73

Ўзбекистон
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
19 соат олдин30

Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
22 соат олдин31

Ўзбекистон
Собиқ ҳоким ёрдамчисидан яна 62,8 млн сўм ундирилади
20-октябр, 2026, 14:0878