Ўзбекистон

Тадбиркорлар учун амнистия эълон қилинди

Akmal Eshonxonov196 кўришлар
Тадбиркорлар учун амнистия эълон қилинди

2026-йил 31-декабрга қадар кичик ва ўрта тадбиркорлик субектлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи «Иккинчи имкон» иқтисодий амнистияси эълон қилинди:

(а) иқтисодий амнистия эълон қилингунга қадар юзага келган солиқ қарзи (бундан пеня мустасно) 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўланганда, ушбу қарздорлик бўйича ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилади ва улар билан боғлиқ ижро ишлари тугатилади;

(б) аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда тузатиш киритилиб, қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси 2026-йил 31-декабрга қадар тўлиқ тўланганда ушбу суммага нисбатан пеня ҳисобланмайди;

(в) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тартиб тадбиркорлик субектида 2027-йил 1-январ ҳолатига солиқ қарзи (бундан пеня мустасно) мавжуд бўлмаслик шарти билан қўлланади;

(г) тадбиркорлик субектлари солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини банкка тақдим этмаганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади;

(д) иқтисодий амнистия доирасида йўл қўйилган хатоларни мустақил равишда бартараф этганларнинг Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингидаги баллари туширилмайди;

(ж) 2026-йил 1-январга қадар шаклланган қуйидаги қарздорликлар ҳисобдан чиқарилади:

(и) солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисми;

(ии) қатъий белгиланган миқдордаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчи субектларга қўлланган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисми;

(з) аввал расмийлаштирилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимига киритилишига рухсат берилади ҳамда кечиктириб киритилганлиги сабабли жарима қўлланмайди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тадбиркорлар учун амнистия эълон қилинди | Effect.uz