Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси сентябр ойида 8 та&нбсп;банкка нисбатан жарима санксияларини қўллади. Бу&нбсп;ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди. Қўмита ой&нбсп;давомида 8 та&нбсп;йиғилиш ўтказиб, жами 37 та&нбсп;масалани кўриб чиқди ва&нбсп;тегишли қарорлар қабул қилди.
Хусусан, рўйхатга олиш ва&нбсп;рухсат бериш йўналишида 21 та&нбсп;масала муҳокама қилинди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича иккита, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш, аккредитация ва&нбсп;тўлов ташкилотига лицензия бериш бўйича 7 та&нбсп;масала кўриб чиқилди.
Шунингдек, кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш бўйича 3 та, тижорат банклари кузатув кенгаши ва&нбсп;бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш бўйича 9 та&нбсп;масала муҳокама қилинди. Бундан ташқари, кредит ва&нбсп;тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та&нбсп;масала кўриб чиқилди.
Жумладан, Марказий банк кўрсатмалари ва&нбсп;пруденсиал меъёрларига риоя этилиши, инспексия текширувлари натижалари ҳамда молиявий хизматларни “тартибга солиш қумдони” доирасида синовдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Сентябр ойида 8 та банк жаримага тортилди
Administrator13-октябр, 2026, 15:0939 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
19 соат олдин73

Ўзбекистон
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
19 соат олдин30

Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
22 соат олдин31

Ўзбекистон
Собиқ ҳоким ёрдамчисидан яна 62,8 млн сўм ундирилади
20-октябр, 2026, 14:0878