Жаҳон

Россиялик репер Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб ушланди

Administrator14-октябр, 2026, 21:0730 кўришлар
Россиялик репер Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб ушланди

У ҳаракатланган автомобил кўздан кечирилганда гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, мусодара қилинган.

Россиялик машҳур репер Наваи Бакиров Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда "Улйсмедиа" хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 13-октябр куни Қозоғистонга киришда, "Қордай" назорат-ўтказиш пункти яқинида содир бўлган. Полиция ходимлари Чегара хизмати билан ҳамкорликда Наваи тахаллуси билан танилган хонандани тўхтатган. У ҳаракатланган автомобил кўздан кечирилганда гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, мусодара қилинган.

"Ушбу факт бўйича гиёҳвандлик воситалари контрабандаси гумони билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади Жамбил вилояти полиция департаменти хабарида.

Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, ҳодиса юзасидан бошқа маълумотлар ошкор этилмаган.

Маълумот учун, Наваи Бакиров асли озарбайжонлик бўлган россиялик репердир. У "ҲаммАли &амп; Наваи" дуети таркибида танилган. Дует "Девочка война", "Птичка" ва "Прятки" каби машҳур қўшиқлари билан катта шуҳрат қозонган. Кейинчалик Наваи яккахон ижодкор сифатида фаолиятини давом эттирган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Россиялик репер Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб ушланди | Effect.uz