Жаҳон

Рим папасида ўпка саратони аниқланди

Administrator14-октябр, 2026, 13:4236 кўришлар
Рим папасида ўпка саратони аниқланди

Лев ХИВ 2025-йил май ойида Рим-католик черкови раҳбари этиб сайланганди.

Рим папаси Лев ХИВда ўпка саратони аниқланди. 71 ёшли понтифик 13-октябр куни Италия пойтахти Римдаги Агостино Жемелли университет клиникасида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Операция давомида унинг ўнг ўпкаси пастки бўлаги олиб ташланди. Бу ҳақда Ватикан матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, дастлаб операция ўпкада аниқланган тугунсимон ҳосилани текшириш ва олиб ташлаш мақсадида режалаштирилган. Жарроҳлик вақтида олинган тўқималарнинг гистологик текшируви натижасида хавфли ўсма — ўпка аденокарсиномаси борлиги тасдиқланган.

Операция тахминан 90 дақиқа давом этган ва асоратларсиз якунланган. Жарроҳликдан кейин Лев ХИВ ҳушига келган ва қисқа муддатли кузатувдан сўнг оддий палатага ўтказилган. Шифокорларнинг дастлабки баҳолашларига кўра, понтификнинг шифохонада тикланиш даври тахминан бир ҳафта давом этиши кутилмоқда. Шу муносабат билан унинг 20 октябрга қадар режалаштирилган барча учрашувлари бекор қилинган.

Маълумот учун, Лев ХИВ 2025-йил май ойида Рим-католик черкови раҳбари этиб сайланган. Унинг асл исми Роберт Френсис Превост бўлиб, у АҚШда туғилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Рим папасида ўпка саратони аниқланди | Effect.uz