Ўзбекистон

“Реал Санжик” ишини хотирлаб: Ўз жонига қасд қилган куёвнинг қарзи қиёматга қолмасин!

Administrator4-март, 2026, 03:2387 кўришлар

Суд ҳукмига кўра, у 9-йилга озодликдан маҳрум этилган. Мазкур можарода блогер, тадбиркор сифатида танилган “Реал Санжик” номи ҳам тилга олинганди.

Ўша воқеа кўпчилик томонидан “шоу” сифатида муҳокама қилинган бўлса-да, аслида бу жамиятдаги ишонч ва ҳуқуқий саводхонлик масаласини очиб берган оғриқли ҳолат эди.

Бугун Қашқадарё вилояти Нишон туманида шунга ўхшаш ҳолат яна қайғули оқибат билан кун тартибига чиқмоқда. Маълумотларга кўра, нишонлик куёв Р.М қайнонасининг номига “Ҳаёт банк”дан кредит асосида “Монза” автомашинасини расмийлаштирган. Орадан кўп ўтмай, у ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмади.

Шундан сўнг қарздорлик кекса қайнона ва қайнотанинг зиммасига тушади. Банк томонидан автомашина мусодара қилиниб, қайта сотувга чиқарилган. Бироқ машина сотувидан тушган маблағ на асосий қарзни, на ҳисобланган фоизларни тўлиқ қоплашга етган. Ҳозирда доимий даромади йўқ кекса ота-она ҳам қиз узатиб, ташвишга қолди, ҳам қарздорлик юкини кўтарди.

Эффеcт.уз мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар ва банк раҳбариятидан инсонийлик ва қонунийлик нуқтайи назаридан масалага қайта назар ташлашни сўрайди. Чунки, ишонч тузоғи навбатдаги қурбонларга сабаб бўлмаслиги керак.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

“Реал Санжик” ишини хотирлаб: Ўз жонига қасд қилган куёвнинг қарзи қиёматга қолмасин! | Effect.uz