Ўзбекистон

Қишлоқ хўжалиги техникасига субсидия ажратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш назорат тадбирлари давом этмоқда

Administrator15-октябр, 2026, 12:5037 кўришлар
Қишлоқ хўжалиги техникасига субсидия ажратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш назорат тадбирлари давом этмоқда

Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилишда давлат томонидан ажратиладиган субсидиялардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда субсидия асосида харид қилинган техникаларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш Ўзагроинспексиянинг муҳим вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2026-йил 28-апрелдаги 206-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Инспексия томонидан тегишли назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январ ойида 3 минг 330 дона, июл ва август ойларида эса 3 минг 520 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда лазерли ер текислагичлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати жойига чиққан ҳолда мониторинг қилинди.

Мониторинг натижаларига кўра, январ ойида 29 дона, июл ва август ойларида эса 25 дона техника ва лазерли ер текислагичлардан мақсадсиз ҳамда самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тузилган далолатномалар тегишли чоралар кўриш учун Бош прокуратура ва Аграр соҳада тўловлар агентлигига киритилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун субсидия олиш бўйича юридик шахслардан келиб тушган 2 минг 597 та ҳужжат Аграр соҳада тўловлар агентлигига юборилди. Агентлик томонидан ушбу ҳужжатларнинг 826 таси бўйича субсидия ажратилган, 1 минг 235 таси рад этилган, 536 таси эса кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун: Янги қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун субсидия олишни истаган жисмоний ва юридик шахслар доимий рўйхатдан ўтган манзили бўйича Ўзагроинспексиянинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда техниканинг давлат рўйхатидан ўтказилганидаги техник маълумотлари тегишли ахборот тизими орқали реал вақт режимида Аграр соҳада тўловлар агентлигига юборилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунида субсидия ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.

Ўзагроинспексия қишлоқ хўжалиги техникасидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, давлат кўмагининг белгиланган тартибда йўналтирилиши ҳамда аграр соҳада қонунийликни таъминлаш бўйича назорат тадбирларини давом эттиради.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги техникасига субсидия ажратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш назорат тадбирлари давом этмоқда | Effect.uz