Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси “Ўзбекнефтегаз” АЖга қарашли Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан 8,8 млрд сўм компенсация ундиришни талаб қилиб, Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво киритган.
Суд жараёнида “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари Бизнес-омбудсман томонидан ҳимоя қилинди.
Суд муҳокамасида назорат қилувчи орган текширув предметидан ташқарига чиққанлиги, шунингдек, даъвонинг асосий қисми бўйича ҳисоб-китоблар етарли далиллар билан тасдиқланмагани кўриб чиқилди. Суд қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслигини ҳам инобатга олди.
Бизнес-омбудсман томонидан текширувнинг қонунийлиги ва компенсация ҳисоб-китобларининг асослилиги юзасидан билдирилган важлар суд муҳокамасида кўриб чиқилди.
Натижада, суд 8,8 млрд сўмлик даъвонинг асосий қисмини рад этди. Ҳал қилув қарорига кўра, “Ўзбекнефтегаз”дан фақат 676 133 сўм компенсация тўлови ундирилиши белгиланди.




