Ўзбекистон

Ўзбекистонда жинсий жиноятларга қарши жазолар кучайтирилмоқда

Administrator3-март, 2026, 22:37107 кўришлар
Ўзбекистонда жинсий жиноятларга қарши жазолар кучайтирилмоқда

шаҳвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш;

педофилия ҳолатлари учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари бўйича вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик;

айрим жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказиш;

шаҳвоний шилқимликка оид маъмурий ишларда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги бўйича прокурор қарори олишни мажбурий тартибга айлантириш;

аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ишларини махсус тайёргарликдан ўтган терговчи, адвокат ва судялар кўриб чиқиши;

зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш мақсадида телефон қурилмаларига “СОС” иловасини ўрнатиш, чақирув тугмаси босилганда яқин ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қисқа вақт ичида етиб келишини таъминлаш.

Мазкур таклифлар жамоатчилик хавфсизлигини кучайтириш, айниқса аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда жинсий жиноятларга қарши жазолар кучайтирилмоқда | Effect.uz