Сўнгги йилларда амалга оширилган стратегик ислоҳотлар ва йирик инвестиция лойиҳалари натижасида мамлакатимизда ГЕСлар сони 36 тадан 106 тага, умумий қувват эса 2,5 ГВтга етказилди. Кичик ва микро ГЕСлар тармоғини кенгайтириш ҳамда илғор ечимларни жорий этишда халқаро тажрибадан самарали фойдаланилмоқда.
Хизмат сафари давомида делегация аъзолари паст босимли сув оқимларидан унумли фойдаланишга мўлжалланган инновацион гидроагрегатларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш жараёнларини ўргандилар. Корея тажрибасининг муҳим афзаллиги шундаки, ускуналар ишлаб чиқариш босқичидаёқ тўлиқ синовдан ўтказилади ва техник кўрсаткичлари назорат қилинади. Бу ёндашув Ўзбекистонда гидроенергетика жиҳозларини ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришда муҳим амалий аҳамиятга эга.
Шунингдек, вакиллар Геум Ривер дарёсида жойлашган Баекжебо гидротехник мажмуаси фаолияти билан танишдилар. 2011-йилда фойдаланишга топширилган ушбу объэктда умумий қуввати 2,64 МВт бўлган 4 та гидроагрегат муваффақиятли ишламоқда.
Маълумот учун, 1982-йилда ташкил этилган Кумсунг Э&амп;C Cо., ЛТД. компанияси кичик ва микро ГЕСлар жиҳозлари, сув таъминоти ҳамда суғориш тизимлари учун автоматик затворлар, насос стансиялари ва махсус металл конструксиялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.




