Самарқандда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари савдо ва инвестицияларни ривожлантириш, шунингдек, энергетика, муҳим минераллар ва технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши 19-октябр, душанба куни Самарқандда бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўтказди.
"Ушбу механизм ишга туширилиши Ўзбекистон — Америка муносабатларини изчил ривожлантириш йўлида муҳим қадамдир”, — деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.
Унинг маълум қилишича, томонлар "мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш, савдо ва инвестицияларни кенгайтириш, энергетика, муҳим минераллар ҳамда илғор технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш” масалаларини муҳокама қилган. Вазирнинг сўзларига кўра, таълим, маданий-гуманитар алоқалар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
"Ишонамизки, мазкур мулоқот ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ва стратегик шериклигимиз доирасида янги ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишга мустаҳкам асос яратади”, — деди вазир. АҚШ давлат котиби ҳам кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича биринчи мулоқот ўтказилганини маълум қилди.
"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашиб, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш, жумладан, инфратузилма, космос, муҳим минераллар соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, C5+1 дипломатик платформаси доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдим. Биз мамлакатларимиз ва бутун минтака фаровонлигини ошириш йўлида биргаликда ишлаяпмиз”, — деди у.
Марко Рубио Самарқандда минтақа давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида иштирок этиш учун бўлиб турибди. Бу ерда, шунингдек, Америка — Ўзбекистон бизнес ва инвестициялар кенгашининг иккинчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва АҚШ кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказди
Administrator19-октябр, 2026, 13:1133 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
19 соат олдин70

Ўзбекистон
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
19 соат олдин30

Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
22 соат олдин31

Ўзбекистон
Собиқ ҳоким ёрдамчисидан яна 62,8 млн сўм ундирилади
20-октябр, 2026, 14:0878