Сиёсат

“Ўзбекистон Тошкентда йирик Ислом сивилизацияси марказини очди” — Тҳе Wашингтон Пост

Abror Eshonxonov24-март, 2026, 10:45213 кўришлар
“Ўзбекистон Тошкентда йирик Ислом сивилизацияси марказини очди” —  Тҳе Wашингтон Пост

Тҳе Wашингтон Пост нашрида эълон қилинган материалда Тошкентда очилган Ислом сивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг бой интеллектуал ва маданий меросини намоён этувчи йирик халқаро лойиҳа сифатида баҳоланади. Унда мазкур маскан ислом сивилизациясининг жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётидаги ўрнини очиб берувчи замонавий илмий-маърифий марказ экани таъкидланган.

Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда. Бу ташаббус минтақанинг жаҳон илм-фани тараққиётида тутган муҳим ўрнини яна бир бор намоён этади.

Асрлар давомида Ипак йўли фақат савдо йўли бўлиб қолмаган, балки ғоялар, маданият ва илмий кашфиётлар алмашинуви учун йўлак вазифасини ўтаган. Ушбу мероснинг катта қисми бугунги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шаҳарлар билан боғлиқ. Бугун эса ана шу анъана Тошкентда Ислом сивилизацияси марказининг очилиши билан давом этмоқда. 10 гектар майдонни эгаллаган мазкур мажмуа минтақанинг бой исломий маданияти, меъморий обидалари ва илмий ютуқларини улуғлайди.

Шуҳратли меросни тиклаш

Марказ экспозициясининг марказида ислом оламининг энг муқаддас ва нодир ёдгорликларидан бири — Усмон Қуръони жойлашган. ВИИ асрга мансуб ушбу қўлёзма Қуръоннинг сақланиб қолган энг қадимий нусхаларидан бири бўлиб, ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” реестрига киритилган. Шунингдек, экспозицияда Маккадаги Каъбага ёпиладиган ипак мато — Кисва парчаси ҳам намойиш этилган.

Бу бебаҳо экспонатлар Президент ташаббуси билан Ватанга қайтарилган 2000 дан ортиқ қўлёзма ва тарихий ашёлар билан бирга тақдим этилган. Уларни жамлашда “Сотҳебйʻс”, “Чристиеʻс”, музейлар, галереялар ва хусусий коллексионерлар муҳим рол ўйнаган.

Экспозициялар “Сивилизациялар – шахслар – кашфиётлар” мавзуси асосида ташкил этилган бўлиб, исломгача бўлган даврдан бошлаб, Марказий Осиёнинг Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларини қамраб олади ҳамда “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” бўлими билан якунланади.

Асосий диққат марказларидан бири — “Буюк сиймолар галереяси” бўлиб, у ерда микромозаика асарлари орқали жаҳон сивилизациясига улкан ҳисса қўшган алломалар шарафланади. Улар орасида алгебра асосчиси Ал-Хоразмий, тиббиёт энсиклопедияси билан машҳур Ибн Сино ҳамда юлдузлар жадваллари билан машҳур Мирзо Улуғбек каби буюк сиймолар бор.

Мулоқот ва кашфиётлар кўприги

Марказ Темурийлар меъморчилиги услубида барпо этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ғояси асосида яратилган. Унинг тўртта улкан портали Ўзбекистон ҳудудларини ифодалайди, бинолар фасадлари эса нафис нақшлар ва хаттотлик санъати билан безатилган.

Ички муҳит эса замонавий ечимлар билан бойитилган: мултимедиа технологиялари, сунъий интеллект асосидаги интерактив инсталляциялар ва 3Д реконструксиялар орқали ташриф буюрувчилар вақт бўйлаб саёҳат қиладилар.

Шунингдек, мажмуада илмий тадқиқот марказлари, реставрация ва рақамлаштириш лабораториялари, архив сақлаш хоналари ва кутубхона мавжуд бўлиб, уни ҳам илмий муассаса, ҳам оммавий музей сифатида шакллантиради.

Жаҳон миқёсида эътироф

Тошкентдаги Ислом сивилизацияси маркази аллақачон халқаро эътирофга сазовор бўлди. У “Смитҳсониан Магазине”, “ББC Травел” ва “ББC Ҳисторй” каби нуфузли нашрлар рейтингларида қайд этилди. Шунингдек, у “Прих Версаиллес” халқаро мукофоти доирасида “2026-йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари” рўйхатига киритилди.

Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов таъкидлаганидек:

“Кўп йиллар давомида юртимиз Президенти ҳақиқий маърифат марказини яратишни орзу қилган эдилар. Бу маскан халқимизнинг жаҳон сивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини намоён этади. У бутун дунё олимлари ва тадқиқотчилари учун мулоқот майдонига айланишига ишонамиз”.

Тикланишнинг тирик рамзи

Марказ очилиши муқаддас Рамазон ойига тўғри келди. 2018-йил айнан шу муборак ойда ушбу йирик лойиҳанинг илк тамал тоши қўйилган эди. Орадан 8-йил ўтиб, Ислом сивилизацияси маркази ўз эшикларини очмоқда ва келажак авлодлар учун ислом маданий меросини асраш ва тиклашнинг кучли рамзига айланмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

“Ўзбекистон Тошкентда йирик Ислом сивилизацияси марказини очди” — Тҳе Wашингтон Пост | Effect.uz