Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан ер майдонини онлайн-ауксионга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бироқ мазкур қарор фермер хўжалигига юборилмаган ва расман таништирилмаган.
Қонунчиликка кўра, ижро ишида иштирок этувчи шахслар давлат ижрочиси чиқарган қарорлар ва мажбурий ижро чоралари ҳақида албатта хабардор қилиниши шарт.
Кенгаш томонидан киритилган шикоят асосида иш Наманган туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилиб, Мажбурий ижро бюроси ижрочисининг 2025-йил 10-ноябрдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Натижада фермер хўжалигининг ер майдони унинг ихтиёрида қолдирилган.
Наманганда суд фермернинг ерини ауксионга чиқариш қарорини бекор қилди
Administrator5-март, 2026, 00:0163 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
19 соат олдин73

Ўзбекистон
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
19 соат олдин30

Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
22 соат олдин31

Ўзбекистон
Собиқ ҳоким ёрдамчисидан яна 62,8 млн сўм ундирилади
20-октябр, 2026, 14:0878