Ўзбекистон

Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббусларига баҳо берди

Administrator26-август, 2026, 11:2151 кўришлар
Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббусларига баҳо берди

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Улан-Батор шаҳрида ўтказилаётган CОП17 конференсияси доирасида Ўзбекистон миллий павилёнига ташриф буюрди.

Меҳмонни Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов кузатиб борди.

Ташриф давомида Хурелсухга Ўзбекистонда экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббусларини юқори баҳолаб, экологик ва иқлим муаммоларини ҳал этишда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббусларига баҳо берди | Effect.uz