Ўзбекистон

Металлургия саноати ҳажми 243,6 трлн сўмга етди

Administrator14-октябр, 2026, 14:0651 кўришлар
Металлургия саноати ҳажми 243,6 трлн сўмга етди

Жорий йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда металлургия саноати ҳажми қарийб 243,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Мазкур кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Навоий вилоятида қайд этилган — 157,6 трлн сўм. Тошкент вилоятида металлургия саноати ҳажми 62 трлн сўм, Тошкент шаҳрида эса 14,5 трлн сўмни ташкил этган.

Самарқанд вилоятида 6,2 трлн сўмлик, Наманганда 898,3 млрд сўмлик, Сирдарёда 875,9 млрд сўмлик металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Жиззах вилоятида кўрсаткич 403,8 млрд сўм, Фарғонада 347,3 млрд сўм, Бухорода 258,8 млрд сўм ва Сурхондарёда 145,8 млрд сўмни ташкил этган.

Қорақалпоғистон Республикасида металлургия саноати ҳажми 114,5 млрд сўм, Андижонда 50 млрд сўм, Хоразмда 36,2 млрд сўм ва Қашқадарёда 23,8 млрд сўм бўлган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Металлургия саноати ҳажми 243,6 трлн сўмга етди | Effect.uz