Сиёсат

“Маънавият чегарасини билмаяпмиз, қаерда у?” – Парламентда Озодбек Назарбековга кескин савол берилди

Administrator12-март, 2026, 21:0275 кўришлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутат Қизилгул Қосимова Маданият вазири Озодбек Назарбековга айрим сериал ва филмларда қайноналар ва келинлар ўртасидаги можаролар тасвирланаётгани ҳамда бундай лойиҳаларга давлат бюджетидан маблағ ажратилиши қанчалик тўғри экани юзасидан савол йўллади.

Депутат ўз мурожаатида оилавий низоларни марказга қўйган бундай сериалларнинг жамият маънавиятига қандай таъсир кўрсатиши масаласига аниқлик киритишни сўради.

Саволга жавобан маданият вазири Озодбек Назарбеков бу масалада жамиятда маънавий мезонлар аниқ белгилаб олинмаганини таъкидлади.

“Маънавият чегарасини билмаяпмиз, у қаерда?” — деди вазир.

Унинг таъкидлашича, кино ва сериаллар мазмуни, уларнинг жамиятга таъсири ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ёндашувларни янада такомиллаштириш зарур.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

“Маънавият чегарасини билмаяпмиз, қаерда у?” – Парламентда Озодбек Назарбековга кескин савол берилди | Effect.uz