Сиёсат

Ливанда 1,1 мингдан ортиқ обектга зарба берилди — САХАЛ

Abror Eshonxonov13-март, 2026, 23:0689 кўришлар
Ливанда 1,1 мингдан ортиқ обектга зарба берилди — САХАЛ

Исроил мудофаа кучлари (САХАЛ) қуролли можаро бошланганидан бери Ливан ҳудудида 1,1 мингдан ортиқ обектга зарба берилганини маълум қилди.

Армия баёнотига кўра, ушбу ҳужумларнинг 190 га яқини “Радван” кучлари (шиа ҳаракати “Ҳизбуллоҳ”нинг махсус бўлинмаси)га тегишли нишонларга, 200 дан ортиғи эса ракета ва уларни учириш қурилмаларига қаратилган.

Матбуот хизмати маълум қилишича, март ойи бошидан бери Исроил ҳарбийлари 380 дан ортиқ “Ҳизбуллоҳ” аъзосини йўқ қилган.

2-мартга ўтар кечаси “Ҳизбуллоҳ” Эроннинг олий раҳбари Али Ҳоманаий ўлдирилганидан сўнг Исроилга қарши фаол ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган.

Бунга жавобан Исроил армияси Байрут жанубий чеккаси ҳамда Ливаннинг жануби ва шарқидаги ўнлаб шаҳар ва қишлоқларга кучли зарбалар берган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида 570 киши ҳалок бўлган, 1444 киши жароҳат олган, 800 мингга яқин аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ливанда 1,1 мингдан ортиқ обектга зарба берилди — САХАЛ | Effect.uz