“Муҳтарам аёл” мавзусида бўлиб ўтган дарс давомида мамлакатда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ишлар ҳақида фикр алмашилган. Учрашув чоғида вазир ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақил фикрларига тўхталиб ўтган:
“Кўзлари ёнган, илм олишга чанқоқ ўқувчиларнинг мулоҳазаларига қулоқ тутар эканман, уларнинг теран фикрлари ва ҳаётий қарашлари менда катта таассурот қолдирди”, — деган эди Эъзоза Каримова.

Шундан сўнг мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот ўтказилган. Унда таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинган. Ташриф якунида мактаб ҳовлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилган.




