Ўзбекистон

Коррупсияга стоп: Вазирлик ходими, судя ва бозор раҳбарлари ушланди...

Administrator6-март, 2026, 21:3641 кўришлар

🔹 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг лицензиялаш бўлими ходими нодавлат университет филиали учун лицензия олиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

🔹 Самарқанд вилояти Пастдарғом туман суди судяси эса фуқаролик ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 300 доллар пора олган вақтида ушланди.

🔹 Шунингдек, Қарши ва Бухоро шаҳарларида бозор раҳбарлари савдо жойларини ноқонуний ажратиш эвазига ўн минглаб доллар талаб қилиб, пул олган вақтларида қўлга олинган.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Коррупсияга стоп: Вазирлик ходими, судя ва бозор раҳбарлари ушланди... | Effect.uz