Ўзбекистон

Қашқадарёда сел туфайли бир киши ҳалок бўлди

Administrator14-октябр, 2026, 11:0139 кўришлар
Қашқадарёда сел туфайли бир киши ҳалок бўлди

Деҳқонобод туманида кузатилган сел оқибатида Дамас оқиб кетиб, ичидаги йўловчи вафот этди.

Йўлдан адашиб, сел йўлида тўхтаб қолган машина чуқурликка тушиб кетган. Ҳайдовчи чиқишга улгурган, бироқ сув оқизиб кетган машинадаги йўловчининг жасади қидирув-қутқарув пайти топилган.

13 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган сел оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ФВБ. Маълум қилинишича, соат 17:30 атрофида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир сабабли туманнинг Қўнғирот маҳалласи Шакарбулоқ қишлоғи ҳудудидан сел оқиб ўтган.

Йўлдан адашган Дамас автомобили ҳайдовчиси ва&нбсп;унинг ҳамроҳи йўналишни аниқлаш мақсадида сел сувлари ўтадиган ҳудудда тўхтаган. Шу&нбсп;вақтда автомобиль сирпаниб, сел йўлининг чуқурроқ қисмига тушиб кетган.

Шундан сўнг ҳайдовчи машинадан тушиб, алоқага чиқишга уринган ва ҳамроҳини сел келаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бироқ кучли сел оқими Дамас ва&нбсп;унинг ичида бўлган йўловчини оқизиб кетган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида йўловчининг жасади топилган. Ҳодиса жойига масъуллар жалб этилган, дейилади хабарда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қашқадарёда сел туфайли бир киши ҳалок бўлди | Effect.uz