Женевадаги Миллатлар саройида бўлиб ўтган «Ислом сивилизасияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий ва илмий мероси ҳамда маърифат уфқлари» мавзусидаги анжуман дипломатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, етакчи олимлар ва маданият намояндаларини бирлаштирди. Ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида илгари сурган Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий меросини чуқур ўрганиш ҳамда жаҳон жамоатчилигига кенг танитиш ташаббуси доирасида ташкил этилди. Анжуман жорий йилнинг 7-октябр куни Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида бошланган халқаро мулоқотнинг мантиқий давомига айланди.
Дастур «Сивилизасиялар, шахслар, кашфиётлар» кўргазмаси билан очилди. Экспозисияда Марказий Осиёнинг буюк мутафаккирлари ҳаёти ва кашфиётларини акс эттирувчи ноёб китоблар, илмий ва иллюстрасияли нашрлар ҳамда миниатюралар намойиш этилди. Кўргазма минтақанинг бой илмий анъаналари ва авлодлар ўртасидаги билимлар давомийлигини яққол намоён этди. Тадбир якунида намойиш этилган барча китоблар Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази томонидан БМТнинг Женевадаги бўлинмаси кутубхонасига совға қилинди.
БМТнинг Женевадаги бўлинмаси Бош директори Татяна Валовая Марказнинг маърифий миссиясига юқори баҳо бериб: «Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази менда улкан таассурот қолдирди. Бу — бой тарихий мерос замонавий технологиялар ёрдамида тақдим этиладиган ХХИ асрнинг ҳақиқий илҳом масканидир. Биз кутубхонамиз ва Марказ ўртасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик», — дея таъкидлади.
Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази директори ва ВОСЦУ бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз маърузасида эришилган муҳим келишувларни қайд этди. Унинг таъкидлашича, БМТ кутубхонаси ва архивларидан фойдаланиш бўйича келишувга эришилгани Марказий Осиё ва Ўзбекистон тарихига оид илгари номаълум бўлган манбаларни ўрганиш учун янги имкониятлар очади.
Конференсия давомида Женева дипломатик доираси президенти Роберт Блюм, Берлиндаги Цултур-Цооператион Интернатионал ташкилоти директори Кетлин Гёбел ва Латтер-дай Саинт Чаритиес вакили Крейг Тейлор сўзга чиқиб, Марказий Осиё мутафаккирларининг ғоялари бугунги мураккаб дунёда тинчлик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда ғоят муҳим ўрин тутишини эътироф этдилар.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг бой тарихи ва Ислом сивилизасияси марказининг замонавий консепсиясига бағишланган учта қисқа метражли филм намойиш этилди. Анжуман Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхона, Дин ишлари бўйича қўмита, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, АЦДФ ва ВОСЦУ ҳамкорлигида ташкил этилиб, расмий дастур ўзбек миллий таомлари тақдим этилган қабул маросими билан якунланди.












