Ўзбекистон

Ислом сивилизацияси маркази ТУРКСОЙ томонидан энг яхши музей деб эътироф этилди

Administrator12-апрел, 2026, 22:1691 кўришлар
Ислом сивилизацияси маркази ТУРКСОЙ томонидан энг яхши музей деб эътироф этилди

Марказда Амир Темур таваллудининг 690-йиллигига бағишланган халқаро илмий конференсияда 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафарддан зиёд олимлар, экспертлар ва дипломатлар иштирок этди.

Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказида Амир Темур таваллудининг 690-йиллиги муносабати билан “Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференсия бўлиб ўтди. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, у қисқа вақт ичида нуфузли халқаро илмий мулоқот майдонига айланди.

Конференсияда 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафарддан зиёд олимлар, экспертлар, дипломатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Улар орасида ИCЕСCО, Охфорд Cентре фор Исламиc Студиес, ИРCИCА ҳамда “Ал-Фурқон” жамғарманинг халқаро ташкилотлар ва илмий марказлари вакиллари ҳам бор эди. Анжуман Ўзбекистон Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ислом сивилизацияси маркази томонидан ташкил қилинган, WОСCУ ҳамкор сифатида иштирок этмоқда.

Конференсия доирасида Амир Темур шахси ва Темурийлар даври меросининг жаҳон сивилизациясидаги ўрни атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, давлат бошқаруви ва дипломатия, ҳарбий стратегия, меъморчилик ва шаҳарсозлик, илм-фан ва таълим ривожи каби йўналишлар бўйича илмий маърузалар тақдим этилди. Мутахассислар ушбу даврни Шарқ Уйғонишининг муҳим босқичи сифатида баҳолаб, унинг глобал сиёсат, иқтисодиёт ва маданият тараққиётига кўрсатган таъсирига алоҳида эътибор қаратди.

Эътиборли жиҳатлардан яна бири — ТУРКСОЙ томонидан Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази “енг яхши музей” деб эътироф этилганидир. Бу марказнинг нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро миқёсда ҳам юқори нуфузга эга эканини тасдиқлайди.

Ҳозирда ТУРКСОЙ томонидан мазкур марказнинг “енг яхши музей” деб эътироф этилиши унинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва аҳамиятини янада ошириб, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини жаҳон ҳамжамиятига кенг намоён этишда муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ислом сивилизацияси маркази ТУРКСОЙ томонидан энг яхши музей деб эътироф этилди | Effect.uz