Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон Ўзбекистон заминига ташрифи давомида икки томонлама алоқалар ва мамлакатимизда сўнгги йилларда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
«Мен Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби сифатида шуни таъкидлашни истардимки, бизнинг мамлакатларимиз ва халқларимизни бир-бирига боғлаб турувчи умумийликлар жуда кўп. Энг аввало, бизни бой ва муштарак тарих бирлаштиради. Бунга ёрқин мисол тариқасида Покистон ва Ҳиндистон заминида Бобурийлар империясига асос солган буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг айнан мана шу Ўзбекистон тупроғидан етишиб чиққанини айтиш мумкин», — деди ИҲТ раҳбари.

Бош котиб ўз сўзида Ўзбекистоннинг ташкилот доирасидаги роли стратегик аҳамиятга эга эканини ва давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ғоялар амалий натижа бераётганини эътироф этди.
«Шу нуқтайи назардан, Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти учун ўта муҳим ва таянч аъзолардан биридир. Биз Ўзбекистоннинг, хусусан, Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кейинги йилларда илгари сурилаётган кенг кўламли ва самарали ташаббусларини доимий равишда қўллаб-қувватлаймиз ҳамда олқишлаймиз. Мазкур ташаббуслар ташкилотимиз фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, уни ривожлантириш ва аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда», — дея хулоса қилди Асад Мажид Хон.






