Сиёсат

“Ҳизбуллоҳ” қуролсизлантирилмаса, Ливан ҳудудларидан айрилиши мумкин — Исроил мудофаа вазири

Abror Eshonxonov14-март, 2026, 18:2288 кўришлар
“Ҳизбуллоҳ” қуролсизлантирилмаса, Ливан ҳудудларидан айрилиши мумкин — Исроил мудофаа вазири

Исроил мудофаа вазири Исраел Кас Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини қуролсизлантириш бўйича мажбуриятини бажармаса, мамлакат инфратузилмасига етказиладиган зарар ортиши ва ҳатто айрим ҳудудларни йўқотиш хавфига дуч келиши мумкинлигини билдирди. Вазирнинг таъкидлашича, Ливан ҳукумати ушбу масаладаги мажбуриятни бажармагунча босим кучайиб боради.

“Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш бўйича ўз мажбуриятини бажармаган Ливан ҳукумати бунинг учун тобора оғирроқ нарх тўлайди. Бу инфратузилманинг вайрон бўлиши ва ҳатто ҳудудларни йўқотишгача олиб келиши мумкин. Бу ҳолат ҳаракатни қуролсизлантириш бўйича асосий мажбурият бажарилмагунча давом этади», — деди Кас.

“Ҳизбуллоҳ” 2-мартга ўтар кечаси Эроннинг олий раҳбари Али Ҳоманаий ўлдирилганидан сўнг Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган.

Исроил армияси маълумотига кўра, ой бошидан бери ҳаракат томонидан мамлакат ҳудудига қарийб мингта ракета, турли снарядлар ва дронлар учирилган.

Жавоб тариқасида Исроил қўшинлари Байрутнинг жанубий ҳудудлари ҳамда Ливаннинг жануби ва шарқидаги ўнлаб шаҳар ва қишлоқларга кучли зарбалар бермоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бу ҳужумлар оқибатида 570 киши ҳалок бўлган, 1444 нафар одам жароҳат олган, қарийб 800 минг ливанлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

“Ҳизбуллоҳ” қуролсизлантирилмаса, Ливан ҳудудларидан айрилиши мумкин — Исроил мудофаа вазири | Effect.uz