Ўзбекистон

Фермерлар кенгаши фермернинг ҳаққини ундуриш бўйича судга даъво аризаси киритди

Abror Eshonxonov13-март, 2026, 22:17116 кўришлар
Фермерлар кенгаши фермернинг ҳаққини ундуриш бўйича судга даъво аризаси киритди

Маълум бўлишича, “Анарбай бўзчи” фермер хўжалиги шартномага асосан “Тахиатош дон маҳсулотлари” МЧЖга топширган шоли маҳсулоти пулини тўлаб берилмаган.

Ўрганишда “Анарбай бўзчи” фермер хўжалиги билан “Тахиатош дон маҳсулотлари” МЧЖ ўртасида 2025-йил тузилган шартномага асосан 5680 кг. шоли маҳсулоти топширганлиги ва 18,2 млн сўм қарздорлиги аниқланган.

Кенгаш томонидан 2026-йил 6-март куни “Анарбай бўзчи” фермер хўжалигининг фойдасига “Тахиатош дон махсулотлари” МЧЖдан 18,2 млн. сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 3,6 млн сўм пеня жами 21,8 млн. сўмни ундириш юзасидан 2026-йил 6-март куни Нукус туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Фермерлар кенгаши фермернинг ҳаққини ундуриш бўйича судга даъво аризаси киритди | Effect.uz