Ўзбекистон

Фарғонада БМW ҳайдовчиси юқори тезлик сабаб вафот этди

Administrator14-октябр, 2026, 17:3552 кўришлар
Фарғонада БМW ҳайдовчиси юқори тезлик сабаб вафот этди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида БМW ҳайдовчиси соатига 100 км дан юқори тезликда кескин бурилишда бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиқ ва дарахтга урилди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 28 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Олд ойнадан отилиб кетган йўловчи омон қолди.

Фарғона вилояти Фурқат туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 28 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ. Ҳайдовчи БМW автомобилида Фурқат тумани ҳудудидаги йўлда соатига 100 км дан ортиқ тезликда ҳаракатланиб, кескин бурилишда бошқарувни йўқотган. Автомобил дастлаб огоҳлантирувчи устунга, сўнг бетон тўсиқ ва дарахтга бориб урилган ва ағдарилиб кетган.

Машинада бўлган йўловчининг сўзларига кўра, биринчи тўсиққа урилиш вақтида у олд ойна орқали ташқарига отилиб кетган.

"Кўзимни очиб, ўрнимдан туриб қарасам, ҳамма жой чанг эди. Ҳайдовчининг ёнига бордим, ҳамма жойи бутунга ўхшаб кўринди, пулсини текшириб кўрдим, лекин пулс йўқ эди. Тезликнинг охири ўлим. Кўзингизни очиб-юмасиз, бўлди", — дейди ЙТҲдан омон қолган йўловчи.

Маълум қилинишича, эркакнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ва илгари ҳам қоидабузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Фарғонада БМW ҳайдовчиси юқори тезлик сабаб вафот этди | Effect.uz