Сиёсат

Эрон Дубай ва Доҳадаги айрим ҳудудлар аҳолисини тарк этишга чақирди

Abror Eshonxonov16-март, 2026, 12:21109 кўришлар
Эрон Дубай ва Доҳадаги айрим ҳудудлар аҳолисини тарк этишга чақирди

Эрон қуролли кучлари Дубай ва Доҳадаги айрим ҳудудлар аҳолисини бу жойларни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Эроннинг Фарс агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, эълон қилинган огоҳлантиришда яқин соатларда ушбу нуқталарга ҳужумлар бўлиши мумкинлиги айтилган. Эрон ҳарбийларининг таъкидлашича, бу ҳудудларда АҚШ армиясининг офицерлари ва ҳарбийлари жойлашган.

Бундан олдин Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) денгиз кучлари минтақада жойлашган АҚШнинг тўртта ҳарбий базасига бир вақтнинг ўзида зарба берганини маълум қилган.

Кувайтдаги Али ас-Салем ва Ал-Адири, БААдаги Ад-Дафра ҳамда Баҳрайндаги Шейх Иса базалари нишонга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 28-феврал куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига оммавий зарбалар берган. Ҳужумлар давомида пойтахт Теҳрон, йирик шаҳарлар, ҳарбий базалар ва айрим фуқаролик обектлари нишонга олинган.

Эрон эса бу ҳужумларга жавоб сифатида Исроил ҳудуди ҳамда БАА, Қатар, Баҳрайн, Кувайт, Иордания ва Саудия Арабистонидаги айрим обектларга зарбалар бермоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Эрон Дубай ва Доҳадаги айрим ҳудудлар аҳолисини тарк этишга чақирди | Effect.uz