Ўзбекистон

Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди

Administrator19 соат олдин71 кўришлар
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди

Таълим ва илм-фан вазирлигида “Cалл-марказ” ва Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

“Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 19.10.2026-й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Таълим ва илм-фан вазирлиги таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Вазирликда ауцорсинг асосида қуйидаги фаолият йўлга қўйилади:

аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтириш мақсадида “Cалл-марказ”;

аҳоли ҳамда таълим ва илм-фан тизими ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, таълим хизматлари сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими.

Таълим ва илм-фан вазири ҳузурида таълим олувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакилларидан иборат Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

Вазирлик ҳайъати вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, шунингдек, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар орасидан 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Вазирга истисно тариқасида Вазирликнинг марказий аппаратига 2027-йил 1-февралга қадар ходимларни тўғридан тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилади.

Шунингдек:

Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади;

Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади;

Вазирлик ҳузурида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил қилинмоқда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази фаолияти тугатилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди | Effect.uz