Давлат раҳбари топшириғига асосан, энергетикада нархлар босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказилаётган даврда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Унинг мақсади — ислоҳотлар жараёнида бирорта эҳтиёжманд оилани эътибордан четда қолдирмаслик. Куз-қиш мавсуми олдидан бешта чора кўзда тутилмоқда:
Газсиз хонадонлар учун қишда имтиёзли электр энергияси ҳажми 75 фоизга ошади
2026-йил 1-ноябрдан газ етиб бормаган хонадонлар учун иситиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача оширилади.
1,5 млн хонадон ихтиёрида 171 млрд сўм қолади. Бу ҳар бир хонадон учун ўртача 114 минг сўм дегани.
1 миллиондан ортиқ оилага 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам
Ноябр ойида эҳтиёжманд оилаларга жами 1 трлн сўм ажратилади. Ёрдам олувчилар уч гуруҳдан иборат:
• 573 минг: Ижтимоий реестрдаги оилалар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар, оилавий болалар уйлари ҳамда парваришга муҳтож шахслар;
• 273 минг: маҳалла тавсияси асосида, жон бошига даромади 1 430 минг сўмгача бўлган оилалар (реестрдаги оилалар сонининг 50 фоизигача);
• 171 минг: марказий иситиш тизимидан фойдаланувчи оилалар. Улар учун даромад мезони ҳудудларда 1 430 минг сўм, Тошкент шаҳрида 2 145 минг сўм этиб белгиланади. Оилалар сони бўйича чеклов йўқ.
Ёрдам олувчиларнинг қарийб 44 фоизи (444 минг оила) Ижтимоий реестрда бўлмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилалардир.
Даромад мезони юмшатилади, ёрдам олувчилар сони кўпаяди
Реестрга кирмаган оилалар учун электр энергияси ва газ харажатлари компенсациясини олиш мезони жон бошига 1 072 минг сўмдан 1 430 минг сўмгача (+33 фоиз) оширилади. Кўмир харажатлари ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан коммунал тўловларни қоплаш учун ҳам мезон 1 430 минг сўм этиб белгиланади.
Қўшимча 166 минг оила қамраб олинади. Бунинг учун 77 млрд сўм йўналтирилади. Бу ҳар бир оилага ўртача 464 минг сўмни ташкил этади.
Компенсация яна бир йил давом этади
Базавий меъёр доирасидаги ва ундан ортиқ истеъмол учун белгиланган нархлар ўртасидаги фарқни қоплаш муддати 2027-йил 1-апрелдан 2028-йил 1-апрелгача узайтирилади.
470 минг оилага 150 млрд сўм тўлаб берилади. Бу бир оила учун йилига ўртача 319 минг сўмни ташкил этади.
Нафақат бугунги тўловлар, балки эртанги харажатлар ҳам камаяди
"Оғир" маҳаллалардаги 3 мингта "давлат таъминотидаги оила" хонадонида девор ва томлар изоляция қилинади, энергия тежамкор дераза ва эшиклар, қуёш панеллари ёки гелио коллекторлар ўрнатилади.
Бунинг учун 240 млрд сўм ажратилади. Ҳар бир хонадонга ўртача 80 млн сўм тўғри келади. Бу узоқ муддатли сармоя: уй иссиқликни яхши сақлайди ва ойлик тўловлар камаяди.
Жами қўшимча ёрдам: 1,7 трлн сўм.
Энергия ислоҳотлари даврида эҳтиёжманд аҳолига 1,7 трлн сўм ёрдам қилинади
Administrator14-октябр, 2026, 11:2324 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
19 соат олдин73

Ўзбекистон
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
19 соат олдин30

Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
22 соат олдин31

Ўзбекистон
Собиқ ҳоким ёрдамчисидан яна 62,8 млн сўм ундирилади
20-октябр, 2026, 14:0878