Тошкент шаҳар судида Президент танқидига учраган “Cредит Ҳоусе” ва “Ин Фин Строй Инвест” МЧЖлари билан боғлиқ жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. Эффеcт.уз мухбири суд жараёнида иштирок этиб, судя муҳокамаларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича тақиқ жорий қилганини маълум қилди.
Мазкур иш аввал Яккасарой туман судида кўриб чиқилиб, 9 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган эди. Жумладан, ишда асосий айбдорлардан бири сифатида кўрсатилган Дмитрий Баженов 9-йилга озодликдан маҳрум қилинган. Уч нафар аёл судланувчига нисбатан эса шартли жазо қўлланилиб, 3-йиллик синов муддати белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ “Cредит Ҳоусе” ва “Ин Фин Строй Инвест” билан боғлиқ ҳолатни очиқ тилга олган. Давлат раҳбари ушбу компаниялар квартира сотиш важи билан 2 минг нафар фуқарони алдаб, уларнинг 490 млрд сўмини ўзлаштирганини айтганди.
“Ўзбекистонда бўляпти бу гаплар. ... «Cредит Ҳоусе”, “Ин Фин Строй Инвест” қурилиш корхоналари квартира сотиш важи билан 2000 нафар фуқарони алдаб, 490 млрд сўм пулларини ўзлаштирган. ... Жаҳонгир Хатамов, ташкилотингиз бундай уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қачон барҳам беради? Сизлар қилмасанглар ким қилади, Хатамов?» — деган Президент.

Иш бўйича дастлабки маълумотларда 860 нафардан ортиқ фуқаро жабрланувчи сифатида эътироф этилгани ва етказилган зарар 182 млрд сўмни ташкил қилгани билдирилган. Кейинчалик иш бўйича махсус штаб тузилиб, тергов ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олинган.

Биринчи инстансия суди якунига кўра, Дмитрий Баженов — 9-йил, Бахтиёр Амзаев — 9-йил, Баҳром Ҳикматуллаев — 8-йил 1 ой, Ғайрат Миркамолов — 8-йил 1 ой, Шуҳрат Маҳамадов — 8-йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган.
Клара Толипова, Робия Галямова ва Шоира Раҳимовага 6,5-йиллик жазо тайинланиб, жазо шартли деб белгиланган. Алишер Шамсиддиновга эса жарима жазоси қўлланган. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарарни ундириш белгиланган.

Айни вақтда апелляция суди биринчи инстансия ҳукмини қайта кўриб чиқмоқда. Қанча чеклов ўрнатилмасин, шу кунга қадар жамоатчиликка очиқ ёритиб келинган мазкур иш энди Тошкент шаҳар судлари томонидан ёритилишига чеклов қўйилгани билан янада кўп эътирозларни юзага келтирмоқда. Айниқса, ишда тилга олинган 2 минг нафар фуқаронинг пули ва мулки тақдири қизиқ.




