Ўзбекистон

Бухородаги АГТҚШ бўйича суд: лицензия берилган объект нега тўсатдан хавфли деб топилди?

Administrator13-июн, 2026, 10:1491 кўришлар
Бухородаги АГТҚШ бўйича суд: лицензия берилган объект нега тўсатдан хавфли деб топилди?

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган “Роял Газ Сервис” МЧЖга тегишли автомобиль газ тўлдириш компрессор шохобчаси билан боғлиқ суд иши апелляция босқичида давом этмоқда.

&нбсп;Суд мажлисида аризачи томон ва тадбиркор вакиллари ўртасида асосий баҳс объектнинг муҳофаза ҳудуди талабларига мувофиқлиги ҳамда назорат органларининг ҳаракатлари қонун доирасида бўлган-бўлмагани атрофида кечди.

&нбсп;Тадбиркор томонининг таъкидлашича, мазкур шохобча аввалги қурилиш нормалари асосида қурилган бўлиб, фаолияти давомида бир неча бор текширувлардан ўтган ва 2024 йилда навбатдаги лицензияни олган. Лицензия бериш жараёнида Фавқулодда вазиятлар хизмати, экология, саноат хавфсизлиги ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан ижобий хулосалар берилган.

&нбсп;Судда иштирок этган инспекция вакили ҳам лицензия расмийлаштирилиши учун тегишли органларнинг ижобий хулосалари мавжуд бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга, у ҳар бир давлат органи ўз ваколати доирасида берган хулосаси учун ўзи жавобгар эканини билдирди.

&нбсп;Апелляция жараёнида тадбиркор томони муҳим бир масалани кўтарди. Уларнинг фикрича, агар объектда ҳақиқатдан ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан камчиликлар мавжуд бўлган бўлса, назорат органлари аввал бу камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма бериши, муддат белгилаши ва шундан кейингина судга мурожаат қилиши лозим эди.

&нбсп;“Роял Газ Сервис” вакиллари судда корхона томонидан хавфсизлик талабларини янада кучайтириш мақсадида янги лойиҳа ишлаб чиқилганини маълум қилди. Унга кўра, газ сақлаш тизимлари қайта жойлаштирилиши, бир деворли сиғимлар икки деворли тизимларга алмаштирилиши режалаштирилган. Бу эса муҳофаза зоналарини қисқартириш ва қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш имконини беради.

&нбсп;Суд мажлиси давомида яна бир муҳим жиҳат муҳокама қилинди. Тадбиркор томонининг таъкидлашича, 1996 йилдаги қурилиш нормалари асосида қурилган объектларга кейинчалик қабул қилинган 2008 йилги талабларни орқага қайтариб қўллаш мумкин эмас. Улар даъво айнан шу нуқтаи назардан ҳуқуқий жиҳатдан асоссиз эканини илгари сурди.

&нбсп;Судья эса мазкур масалаларга аниқлик киритиш учун Фавқулодда вазиятлар хизмати ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар вакилларининг иштирокини таъминлаш зарурлигини билдирди. Шу муносабат билан ишни кўриш кейинги суд мажлисига қолдирилди.

&нбсп;Суд жараёни якунида тадбиркор томони даъвони асоссиз деб ҳисоблашини ҳамда апелляция инстанцияси ишни қонун талаблари асосида ҳар томонлама ўрганиб чиқишига умид қилаётганини билдирди.

&нбсп;Мазкур иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 15 июнь куни бўлиб ўтади. Эффест.уз воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

&нбсп;Муҳаммад Али Қозоқов тайёрлади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бухородаги АГТҚШ бўйича суд: лицензия берилган объект нега тўсатдан хавфли деб топилди? | Effect.uz