Жаҳон

“Биз уларни огоҳлантиргандик” — Трамп Эронга қарши уруш юзасидан баёнот берди

Administrator4-март, 2026, 03:08101 кўришлар
“Биз уларни огоҳлантиргандик” — Трамп Эронга қарши уруш юзасидан баёнот берди

АҚШ раҳбарининг айтишича, ўтган йили муайян обектлар йўқ қилинганидан сўнг Эронни янги жойда ядровий қурол яратишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бироқ Трампга кўра, Теҳрон ядровий дастурни давом эттирган.

«Биз Эронни ўтган йили ушбу обектлар йўқ қилинганидан кейин янги жойда яна ядровий қурол яратишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирган эдик.

Аммо улар уни яратишни давом эттирди, шунингдек Европагача, бир куни эса АҚШгача етиб бориши мумкин бўлган баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни ҳам давом эттирди.

Ядровий қурол ва узоқ масофали ракеталарга эга бўлган Эрон режими мамлакатимиз учун таҳдид бўлар эди», деди Трамп.

Трамп ҳозирги вазият Эронга зарба бериш учун энг яхши имконият бўлганини айтди.

«Бу ёвуз ва касал режимга зарба бериш учун энг яхши имкониятимиз эди. Мақсадлар аниқ — уларнинг ракета ишлаб чиқаришини йўқ қилиш, флотини йўқ қилиш, ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигини таъминлаш ва энг муҳими — режим бошқа мамлакатларда террорчиларни молиялаштира олмаслигини таъминлаш.

Биз бу масалалар бўйича деярли келишувга эришган эдик, аммо улар рад этди. Бизда дунёдаги энг кучли армия бор ва биз осонлик билан ғалаба қозонамиз. Биз аллақачон режадан олдиндамиз.

Аммо қанча вақт талаб этилмасин, мақсадга эришамиз. Биз 4–5 ҳафтани прогноз қилган эдик, аммо қанча керак бўлса, шунча вақт жанг қиламиз. Оммавий ахборот воситалари мен бир ёки икки ҳафтада қизиқишимни йўқотаман, дейишмоқда.

Мен зерикмайман. Агар зерикканимда, бу ерда турмаган бўлардим», — деб қўшимча қилди Трамп.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

“Биз уларни огоҳлантиргандик” — Трамп Эронга қарши уруш юзасидан баёнот берди | Effect.uz