Кўргазмадан икки халқ ўртасидаги илмий ва маданий алоқаларнинг бой тарихини акс эттирувчи экспонатлар ўрин олган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда "C5+1" вазирлар учрашуви доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон ва АҚШ: асрлар ва қитъалар оша муштарак тарих" кўргазмасида иштирок этди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, кўргазмадан икки халқ ўртасидаги илмий ва маданий алоқаларнинг бой тарихини акс эттирувчи экспонатлар ўрин олган. Улар орасида Аҳмад ал-Фарғонийнинг илмий мероси, америкалик ёзувчи Эдгар Аллан Понинг Амир Темурга бағишланган шеърий тўплами, шунингдек, америкалик саёҳатчиларнинг Ўзбекистон ҳақидаги асарлари бор.
Шунингдек, кўргазмада 1973-йилда йўлга қўйилган Тошкент ва Сиетл шаҳарлари ўртасидаги биродарлик алоқаларига оид материаллар ҳам намойиш этилган.
Вазирнинг таъкидлашича, муштарак тарихни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш Ўзбекистон ва АҚШ халқлари ўртасидаги ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади
Бахтиёр Саидов Марко Рубио билан Ўзбекистон ва АҚШ тарихига бағишланган кўргазмада иштирок этди
Administrator19-октябр, 2026, 15:3038 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
19 соат олдин72

Ўзбекистон
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
19 соат олдин30

Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
22 соат олдин31

Ўзбекистон
Собиқ ҳоким ёрдамчисидан яна 62,8 млн сўм ундирилади
20-октябр, 2026, 14:0878