Жаҳон

Ар-Риёддаги аеропортга қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланган

Administrator12-октябр, 2026, 11:3382 кўришлар
Ар-Риёддаги аеропортга қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланган

Жорий йилнинг 10-октябр куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид халқаро аеропортининг 3-терминалига баллистик ракета орқали ҳужум уюштирилиши оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олди.

Маълум қилинишича, 1977 ва 1997-йилларда туғилган Ўзбекистон фуқаролари (Р.Н.Х. ва Т.Н.М.)га дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилиб, “Дирияҳ Ҳоспитал” шифохонасига олиб борилган. Тиббий кўрик ва зарур муолажалардан сўнг уларнинг ҳар иккаласига шифохонадан жавоб берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аеропорт ҳудудида бўлган яна 20 нафарга яқин бошқа Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган. “Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда вазиятни кузатиб бормоқда, фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ёрдамини кўрсатмоқда”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 10-октябр куни Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги халқаро аеропортга ҳужум қилган эди. Оқибатда камида 12 киши ҳалок бўлиб, яна 309 киши яраланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид халқаро аеропортига ҳусийлар томонидан уюштирилган ҳужумни қатъий воралаган эди. Шу билан бирга, Узбекистан Аирwайс Саудия Арабистонидаги аеропортга қилинган ҳужумга қарамай, Тошкентдан Жидда ва Мадинага амалга оширилаётган авиақатновлар тасдиқланган жадвал асосида бажарилаётганини маълум қилганди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ар-Риёддаги аеропортга қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланган | Effect.uz