Сиёсат

АҚШ Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини юбормоқда

Abror Eshonxonov16-март, 2026, 15:02128 кўришлар
АҚШ Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини юбормоқда

АҚШ қўмондонлиги Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини жўнатмоқда. Бу ҳақда Тҳе Телеграпҳ газетаси хабар қилди.

Нашр маълумотига кўра, 2,5 минг нафар денгиз пиёдасидан иборат тезкор гуруҳ Яқин Шарққа йўналтирилади. Бу бўлинма десант, қуруқлик ва авиация операцияларини амалга оширишга мослаштирилган.

Экспедицион корпус таркибида пиёда қўшинлари, бронетехника ва артиллерияга эга қуруқлик бўлинмаси, вертолёт ва қирувчи самолётлардан иборат авиация гуруҳи, шунингдек логистика ва қўмондонлик бўлинмалари мавжуд.

Газетага кўра, АҚШ бу миссиянинг аниқ мақсадини ошкор қилмаган. Бироқ бўлинмага Ормуз бўғози устидан назоратни қайта тиклаш вазифаси юкланиши мумкин. Мазкур бўғоз Форс кўрфазига киришдаги ягона муҳим йўл ҳисобланади.

Шунингдек, бу корпус дронларга қарши курашиш тажрибасига ҳам эга. Унинг таркибида радиоелектрон кураш воситалари билан жиҳозланган ва қўриқловчи кемалар бор.

Неw Ёрк Тимес нашрига интервю берган Пентагоннинг собиқ юқори лавозимли амалдорларидан бирига кўра, бу корпусни жойлаштириш АҚШга Ормуз бўғози яқинидаги оролларда рейдлар ўтказиш имконини бериши мумкин.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

АҚШ Яқин Шарққа элита денгиз пиёдалари бўлинмасини юбормоқда | Effect.uz