Сиёсат

АҚШ ва Исроил ҳужумларида 400 дан ортиқ аёл ва бола ҳалок бўлган

Abror Eshonxonov13-март, 2026, 22:53101 кўришлар
АҚШ ва Исроил ҳужумларида 400 дан ортиқ аёл ва бола ҳалок бўлган

АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига берилган зарбалар натижасида 400 дан ортиқ аёл ва 18 ёшга тўлмаган шахслар ҳалок бўлган. Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 223 нафар аёл, 202 нафар 18 ёшга етмаган шахс, жумладан 12 нафар 5 ёшгача бўлган бола бор.

Шунингдек, ҳужумлар оқибатида 2729 нафар аёл ва 1190 нафар вояга етмаган шахс жароҳат олган. Вазирликнинг маълум қилишича, зарбалар вақтида 16 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган, 32 та тез ёрдам автомобилига зарар етган. Бундан ташқари, 152 та тиббиёт муассасаси шикастланган, 6 та шифохона эвакуация қилинган.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравани маълумотига кўра, ҳужумлар бошланганидан бери мамлакатдаги умумий қурбонлар сони 1,3 минг нафардан ошган. Шу билан бирга, 10-март ҳолатига кўра 15 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.

Маълумки, 28-февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор обектларга, жумладан Теҳронга ҳам зарбалар бермоқда. Эрон эса жавоб тариқасида Исроил ҳудудига ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий обектларига ҳужумлар уюштирмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

АҚШ ва Исроил ҳужумларида 400 дан ортиқ аёл ва бола ҳалок бўлган | Effect.uz